Кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

220

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси томонидан Тахтакўпир туманида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Семинарда давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 март куни кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашувида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқотда иштирокчилардан ўндан ортиқ масала бўйича мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Учрашув якунлари бўйича билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Тадбир якунида мамлакатимиз иқтисодиёти ва хусусий сектор ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ намунали солиқ тўловчиларга миннатдорлик билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги