
Урумчи шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” форматида таълим вазирлари илк учрашувибўлиб ўтди.
Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ўз чиқишида мамлакатимизда соҳанитакомиллаштириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Халқаро ҳамкорлик, хусусан Хитой билан муносабатлар тобора мустаҳкамланаётгани таъкидлади.

Анжуман якунида томонлар қатор амалий йўналишлар бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олдилар. Жумладан, алоқаларни институционал асосда мустаҳкамлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш дастурларини йўлга қўйиш, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш ва кадрлар тайёрлашни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш зарурлиги тасдиқланди.
Хитой ва Марказий Осиё давлатлари олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Қўшма лабораториялар, илмий марказлар ташкил этиш бўйича ҳам аниқ ташаббуслар илгари сурилди.
Мазкур учрашув минтақавий миқёсдаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадамдир.
М.Сайфуллаев, ЎзА