Нуронийлар ибрат мактаби ҳаққида сўз этди

Тахиатош туманида жойлашган ҳарбий қисмда «Нуронийлар ҳаёти ибрат мактаби» шиори остида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди.
Учрашувда «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бош мутахассиси Ғофур Калмуратов, «Нуроний» жамғармаси Тахиатош тумани бўлими бошлиғи Аминбой Эрсаидов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Мукаррама Жумамуратова, Ҳарбий қисм хизмат бошлиғи капитан Мухсин Ҳайитов, фаол нуронийлар, «Кексалар маслаҳати гуруҳи» аъзолари, мактаб жамоаси ва ёшлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар томонидан кексаларни эъзозлаш, уларга иззат-ҳурмат кўрсатиш қадрият ҳисобланиши, шу боис бугунги кунда нуронийларнинг меҳнат тажрибасини ўрганиш, насиҳатларига амал қилишни ёш авлод вакилларига ўргатиш мақсадида «Нуронийлар ҳаёти ибрат мактаби» шиори остида «Уч авлод учрашуви» ташкил этилганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Тадбир якунида туман Маданият бўлими ва «Шуъғла» ансамбли томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги