Судьялар нуронийларимиз олқишига сазовор бўлди

361

9 май – Хотира ва қадрлаш куни – бу нафақат байрам, балки халқнинг, миллатнинг, давлатнинг қадриятларга бўлган муносабатини белгилайди. Шу билан бирга, бу тарихга ҳурмат ва ўтган кунлардан хулоса чиқариш, Ватан фидойиларини хотирлаш, ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёши улуғ нуронийларга эътибор ва ҳурмат кўрсатиш деганидир.

Ҳар йили юртимизда кенг нишонланаётган 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан суд тизимида узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган фахрий судьяларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни эъзозлаш, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш яхши анъанага айланган.




Шу боис бу йил ҳам Қорақалпоғистон Республикасидаги судларнинг судьялари қатор ҳамкасб устозларининг хонадонларида бўлиб, уларга эсдалик совғаларини топширди.

Нуронийларимиз ҳам ўз навбатида бундай эътибор ва ғамхўрлик учун тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб, ёш судларни адолат ва қонун устуворлигини таъминлашдек олижаноб вазифага содиқ бўлишга чақирди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси