Маҳалла аҳолисининг мурожаати ижобий ҳал этилди

Нукус тумани «Қўтанкўл» МФЙ ҳудудидан ўтадиган автомобиль йўли бир неча йиллардан бери авария ҳолатига келиб қолган эди. Автомобиль ҳайдовчиларига ноқулайликлар туғдириб келаётган бу йўлни қайта таъмирлаш учун маҳалла аҳолиси туман ҳокимлигига мурожаат билан чиқиб ва бу масала ижобий ҳал этилиб, ҳозирги вақтда йўлни қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
-Ушбу «Қўтанкўл» МФЙ ҳудудидан Чимбойга борувчи катта йўлгача туташиб кетадиган автомобиль йўлини таъмирлаб бериш бўйича қилган мурожаатимиз ижобий ҳал этилгани учун жуда хурсандмиз. Айни пайтда йўлга иссиқ асфальт ётқизилаяпти. Ҳудудимиз аҳолиси шу йўл орқали Чимбой туманига кўп қатнайди. Шунингдек, йўлнинг бир чақирим 800 метр ерини таъмирлашни ҳам ташаббусли бюджетдан ютиб олдик. Келгусида уни ҳам таъмирлаш режалаштирилмоқда. Хўжаликларга сув етказиб бериш учун йўлнинг икки томонидаги ариқлар ичи бетон билан қопланмоқда. Албатта буларнинг барчаси давлатимиз томонидан халқнинг яхши турмуш кечириши учун қилинаётган эзгу ишлари. Бунинг учун биз эл раҳбарларидан миннатдормиз, – дейди маҳалла фуқароси, нуроний С. Оқназаров.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги