Мактаб муқобил энергия манбаидан фойдаланмоқда

312

 

Аввал хабар қилинганидек, Жойларда қуёш панелларини ўрнатиш ишлари божхона ходимлари томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

Нукус шаҳридаги «Муҳаммад Ал-Хоразмий» номидаги ихтисослаштирилган мактабга 200 кВт. қувватли қуёш панеллари ўрнатилган.

504 ўринга мўлжалланган ушбу мактабнинг 222 ўринли ётоқхонаси бўлиб, ўқувчилар 5 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Шу боис, мактабнинг электр энергиясига талаби юқори – йилига 350 минг кВт.

Мактабга ўрнатилган 200 кВт/соат қувватдаги муқобил энергия манбалари орқали ишлаб чиқарилаётган энергия бугунги кунда мактаб эҳтиёжини тўлиқ қондириб, ортган энергияни тармоққа узатиш натижасида йилига 35-40 миллион сўм миқдорида даромад олишига ҳам замин яратмоқда.



Мутасадди божхона ходимлари томонидан ўрнатилган инвенторларнинг ишчи ҳолати ўрганилиб, Божхона қўмитасининг «Яшил энергия» дастурида тасдиқлаш чоралари кўрилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги