12 май – Халқаро ўсимликларни ҳимоя қилиш куни

310

 

Маълумотларга кўра, ўсимликлар биз қабул қиладиган озиқ-овқатнинг 80 фоизини ва ютадиган кислороднинг 98 фоизини берар экан. Бугунги кунда уларга атроф-муҳит ифлосланиши, иқлим ўзгаришидан тортиб зараркунандалар тарқалишигача бўлган кўплаб таъсирлар хавф солмоқда.

Ўсимликлар саломатлигини муҳофаза қилиш очарчиликка барҳам беришга, биологик хилма-хилликни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришга қандай ёрдам бериши ҳақида бутун дунёда хабардорликни ошириш мақсадида БМТ 12 майни Халқаро ўсимликлар саломатлигини муҳофаза қилиш куни деб эълон қилди.

– 12 май – Халқаро ўсимликларни ҳимоя қилиш куни, деб белгиланиб, унинг мақсади – сайёрамиз флорасини сақлаб қолиш ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш чоралари ҳақида хабардорликни оширишдир- дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Тахиатош тумани бўлими инспектори Баҳодир Шамшетов.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) глобал туризм ва савдонинг жадал ривожланиши натижасида ўсимликлар учун хавфли организмларнинг тарқалиши каби муаммога халқаро ҳамжамият эътиборини қаратмоқда. Зараркунандалар биологик хилма-хиллик йўқолишининг асосий сабабларидан бири, деб таъкидлайди ФАО.

Ташкилот экспертлари, хусусан, денгиз контейнерлари ва юкларини тоза сақлаш орқали ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари тарқалишини камайтиришга имкон берадиган ўсимликлар зарарланишини камайтириш чораларини ишлаб чиқмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги