«Марказий» маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайланди

Мамлакатимизнинг барча маҳаллаларида шу йилнинг 1 майидан бошлаб фуқаролар йиғини раисларини сайлаш ишлари бошланиб, айни пайтда давом этмоқда. Сайлов жараёни 1 июлгача давом этиб, мамлакатимиз бўйлаб 9500 та маҳаллада ўтказилиши белгиланган. Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Янги таҳрирдаги қонунга кўра, энди маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди.
Тахиатош туманидаги «Марказий» маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтди.

Очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида ўтказилган тадбирда Маҳалла раиси сайлови якунига кўра Гулчеҳра Бобожонова «Марказий» маҳалласи раиси этиб сайланди.
– Янги сайланаётган маҳалла раисидан маҳалламиз янада обод бўлиши, халқимизнинг яхши турмуш кечириши учун ишларда бош-қош бўлиб, масъулият билан иш олиб боришига ишонамиз ва умид қиламиз, – дейди маҳалла фуқароси Айна Тўраева.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги