Ёш футболчилар ғолиблик учун курашди
305

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, Бўзатов туманида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг «Мини футбол» тури бўйича «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унга туманнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этиб, қизғин ўтган ўйинлар якунида, Бўзатов посёлкаси ёшлари биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди ва мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Еркиндарё ва «Қусханатов» овул фуқаролар йиғинлари жамоаларига насиб этди.

Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус дипломлар билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси