Халқимизга чексиз қувонч бағишлаган кун

247



9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Шуманай тумани марказидаги «Мотамсаро она» ёдгорлиги олдида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Унда, туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, нуронийлар, барча муассаса, корхона, ташкилот раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими А.Аметов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини билдирди.

Иккинчи жаҳон урушида мардлик кўрсатиб, халқининг тинчлиги учун курашган юртдошларимиз хотирасига гулчамбарлар қўйилди.

Албатта, халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан ёзилган бундай мардлик ва жасорат, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва юксак маънавият барчамизнинг қалбимизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги