Тинч, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин!

263

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Мўйноқ туманида ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги нишонланди.

Байрам муносабати билан тумандаги «Мотамсаро она» ёдгорлик майдонига давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари йиғилди.

Мўйноқ тумани ҳокими Б.Менглибеков байрам муносабати билан «Мотамсаро она» ёдгорлигига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.






Шунингдек, Қуролли Кучлар тизимига кирувчи тузилмалар вакиллари, муассаса ва ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар ҳам ёдгорлик пойига гул қўйди.

Чиндан ҳам, авлодлар томонидан аждодлардан қолган мероснинг эъзозланиши, юртимиз тинчлиги бебаҳо бойлик экани унутилмаслиги, ҳалол меҳнат қилиб, фаровон турмушнинг қадрига етиш давом этар экан, халқимизнинг бошидан бахт қуши аримайди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги