Катталарга ҳурмат – аъло фазилат

623

Халқимизнинг энг эзгу фазилатларидан бири – ёши улуғ инсонларга ҳурмат кўрсатишдир. Ўз ҳаётини Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида бағишлаган нуронийларимизнинг дуолари файз манбаи, уларнинг ҳаётий тажрибалари эса бугунги ёш авлод учун беқиёс мактабдир.

Тахтакўпир тумани ҳокимининг ўринбосари Ш.Бектурганов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ж.Султанов ва Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Д.Аллабергановлар 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилган нуроний онамиз Бийбихон Акимниязованинг ҳолидан хабар олиб, унга ҳурмат белгиси сифатида байрам совғаларини топширди.

Ўз навбатида, Бийбихон опа ҳам ўзига кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром учун Президентимизга ва республикамиз раҳбариятига чуқур миннатдорчилигини билдириб, ёшларга ўз ташаккурини изҳор этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги