Таълим ташкилотларида ичимлик суви объектлари инфратузилмаси яхшиланади

262

Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан, «Тоза қўллар» дастури амалга оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Дастурга кўра, соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотлари санитария-гигиена воситалари билан етарли миқдорда таъминланади ва ичимлик суви таъминоти ҳамда санитария объектлари (ҳожатхона) инфратузилмаси яхшиланади. Улар биноларнинг ички қисмида жойлаштирилади.

Шунингдек, Давлат сармояларини бошқариш геопортали маълумотларидан фойдаланган ҳолда умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмаларини яхшилаш бўйича манзилли дастур шакллантирилади.

Бундан ташқари, умумий ўрта таълим ташкилотларини халқаро тажриба асосида сув таъминоти, санитария ва гигиенанинг «Уч юлдузли ёндашув» методикаси асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилади.