Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолатнинг ривожланишини хавотир билан кузатмоқда – Ташқи ишлар вазирлиги
244

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолат бўйича баёнот берди.
«Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолатнинг ривожланишини хавотир билан кузатмоқда.
Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз», — дейилади ТИВ баёнотида.
Шунингдек, Ўзбекистон вазиятни деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилган.