Кекса онанинг аҳволидан хабар олинди

245

Ҳар йили 9 май санаси юртимизда катта ҳурмат ва эҳтиром билан нишонланади. Бу сана – Хотира ва қадрлаш куни сифатида юртдошларимиз қалбида чуқур из қолдирган, тарихий хотираларни жонлантирган, қаҳрамонлик ва матонат тимсолига айланган кексаларимизни ёд этиб, уларнинг хизматларини эъзозлаш кунидир.

Байрам арафасида Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигидаги туман раҳбарлари ҳамда республика ишчи гуруҳи масъуллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, муҳтарам отахон ва онахонларнинг ҳолидан хабар олиб, уларни ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклаб, байрам совғаларини топширди.




Дўстлик маҳалласида яшовчи нуроний онахон Ўразгул Мадаминова бу йил 95 ёшни қарши олмоқда. Туман ҳокими С.Хўжаметов нуроний онахонга Президентимизнинг махсус қарори билан таъсис этилган «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медалини ва қимматбаҳо совғаларни топширди. Ўз навбатида нуроний онахон ушбу ҳурмат-эҳтиром учун Президентимизга миннатдорлигини билдириб, оқ фотиҳасини бериб, юртимизда тинчлик ва бахтли кунлар бардавом бўлишини тилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги