Тадбиркорлар учун манфаатли тадбир ўтказилди

Савдо-саноат палатасида тадбиркорлар билан учрашув ва очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар фаолиятида реклама соҳасидаги муаммолар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари А.Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Тил бўйича департамент мутахассиси А.Исмаилов, Савдо-саноат палатаси ходими Б.Сарсенбаев ва тадбиркорлар иштирок этди.
Ўтказилган тадбирда соҳа мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Қонуни ва қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўйича маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.



Тадбир давомида тадбиркорлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги