Қизларимиз 4 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлди

Тошкент шаҳридаги «Универсал» спорт саройида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Кеча аёллар кураши ва юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўз якунига етди.
Аёллар кураши бўйича ўтказилган мусобақада, қорақалпоғистонлик спортчи қизлар бир қатор вазн тоифалари бўйича ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Хусусан, 50 кг вазнда Актенге Кеунимжаева кумуш, Умида Каримбаева бронза, 53 кг да Сагира Бекмирзаева бронза, 55 кг да Сахибжамал Эсбосинова олтин, 57 кг да Мавлуда Қалбаева кумуш, Нилуфар Ўтемисова бронза, 59 кг да Сарбиназ Жиенбаева олтин, Дилфуза Айимбетова кумуш, 62 кг да Мияссар Қўшмуратова кумуш, 65 кг да Феруза Эсенбаева олтин, 68 кг да Набира Эсенбаева олтин, Меҳрибону Давлатбаева бронза, 72 кг да Валентина Тўрениязова бронза, 76 кг да Арувхон Жумабаева кумуш медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Афсуски, юнон-рум кураши бўйича қорақалпоғистонлик бирорта полвон медаль қўлга кирита олмади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси