Маданият масканида сайлов ўтказилди

330

Маданият қишлоқ фуқаролар йиғини Қораўзак туманидаги энг йирик аҳоли пунктларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, ушбу йиғин ҳудудида ҳам катта ўзгариш ва янгиланишлар юз бериб, аҳоли ҳаёти фаровонлашиб бормоқда. Аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришида ўзини-ўзи бошқариш органларининг бажараётган хизмати алоҳида. Шунинг учун бунинг аҳамиятини яхши тушунган ҳудуд аҳолиси қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимига ўтказилаётган сайловларда фаол иштирок этди.

Белгиланган қонунга мувофиқ, ҳудудда сайловни ўтказишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ раҳбари Сойипназар Смайлов томонидан йиғилиш ўтказилиб, унда қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар ҳудудни келгуси беш йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўзларининг сайловолди дастури билан кенг тарзда сўзга чиқди.

Шундан сўнг йиғилишда иштирок этган 508 ҳудуд вакиллари томонидан қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга яширин овоз бериш бўлиб ўтиб, фуқаролар эмин-эркин ўзлари танлаган номзодларга овоз берди.






Адолатли ва демократик тамойиллар асосида ўтказилган сайлов якунида, Маданият овул фуқаролар йиғини раиси бўлиб, бундан олдин ҳам шу лавозимда ишлаб келаётган Давлатбой Отажонов ёнидаги номзодлардан кўп овоз тўплаб, йиғин раиси лавозимига яна бир бор сайланди.

Туман ҳудудида бугунги кунда фуқаролар йиғини раислари сайлови уюшқоқлик билан ўтмоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси