Тахтакўпирнинг 6 ҳудудида сайловлар ўтказилди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Тахтакўпир туманида ҳам фуқаролар йиғини раисларининг сайлови бошлаб юборилди.
Хусусан, белгиланган жадвалга мувофиқ, Тахтакўпир туманида сайловни ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан дастлабки сайловлар Тахтакўпир шаҳарча фуқаролар йиғини ва Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтди.








Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раисини сайлаш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўтказилган сайловлар якунида, бундан олдин ҳам йиғин раиси бўлиб ишлаб келаётган Айсанем Жолдасбаевна Аллиярова Тахтакўпир ППЖ, Салауат Аяпбергенович Нурлибеков Мустақиллик МПЖ га янгидан раис этиб сайланди.
– Туманимиз бўйича 17 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида фуқаролар йиғини раислари сайланади, – дейди Тахтакўпир туманида сайловни ўтказишга кўмаклашувчи комиссия раисининг ўринбосари Ниетбай Айимбетов.- Бугунги кунга қадар Ойдин йўл, Давр, Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини ва Қораой овул фуқаролар йиғинларида сайловлар ўтказилиб, ҳудуд аҳолиси ўз хоҳишини танлади. Келгусида ҳам туманимиз ҳудудида фуқаролар йиғини раислари сайлови белгиланган жадвалга мувофиқ қонун асосида ўтказилаверади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси