Кўрфаз давлатлари билан ҳамкорлик доирасида учрашув ўтказилди
Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Жавлон Ваҳобов Қувайт университети Сиёсий фанлар кафедраси мудири, Кўрфаз араб давлатлари Ҳамкорлик кенгаши Олий кенгаши маслаҳат ҳайъати аъзоси доктор Ҳайла Ал-Микаймий билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида томонлар 2025 йил 21-22 апрель кунлари Тошкент шаҳрида МОХИ ва Bourse & Bazaаr” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари Ҳамкорлик кенгаши» экспертлар форуми якунини кўриб чиқдилар. Жаноб Ал-Микаймий анжуман натижасини юқори баҳолаб, экспертлар ҳисоботига киритиш учун муҳим тавсиялар билдирди.

Учрашув чоғида МОХИ ва Қувайт университети ўртасидаги илмий-академик ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, сиёсатшунослик, иқтисодиёт, маданият, таълим ва минтақалараро алоқалар соҳаларида қўшма тадқиқот олиб бориш, экспертлар алмашинуви ва ўзаро академик дастурларни йўлга қўйиш истиқболи муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳар икки муассаса илмий салоҳиятини ошириб, минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади.


Доктор Ҳайла Ал-Микаймий – сиёсий фанлар профессори, Кўрфаз давлатлари ҳаёти, аёлларнинг сиёсий фаоллиги ва минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича етакчи эксперт ҳисобланади. Академик ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган халқаро ташаббусларда фаол иштирок этиб келади.
Ғ.Хонназаров, ЎзА