“Anti-Corruption Hackathon – 2025″ танлови ғолиблари аниқланди

299

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида давлатимиз раҳбари коррупциявий ҳолатларга шароит яратаётган омилларни кескин камайтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Мазкур йўналишдаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан IT Park, “Навоий кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ҳамда “Янги Ўзбекистон” университети билан ҳамкорликда “Anti-Corruption Hackathon – 2025″ танлови ташкил этилди.

Унда республикамизнинг барча ҳудудларидан  ёш дастурчилар давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлаш, шу жумладан, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилувчи дастурий таъминотлар, онлайн платформалар ишлаб чиқиш бўйича беллашди.

Уч кун давом этган “Anti-Corruption Hackathon – 2025″да уч кишилик жамоалар ўзаро беллашди. Финал босқичида жамоаларнинг лойиҳалари юзасидан тақдимот ва дастурий маҳсулотлари баҳоланди.

Танлов якунига кўра, биринчи ўринни “Uzinfocom” жамоаси давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган дастури билан биринчи ўринни эгаллади.

“Equilibrium” жамоаси сунъий интеллект ёрдамида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш дастури билан иккинчи, “Austrum team”жамоаси «Ҳаж» ва «Умра» зиёрат тадбирларини ташкил этиш жараёнларини рақамлаштириш дастури билан учинчи ўринни қўлга киритди.

Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мутлоқ ғолиб жамоа жорий йилнинг сентябрь ойида Ҳонконгда бўлиб ўтадиган Осиё ёшлар коррупцияга қарши курашиш хакатони (“Coding4Integrity”)да Ўзбекистон номидан иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Н.Абдураимова, ЎзА