Ғалла экинларида учрайдиган касалликлар ҳақида нималарни биласиз?
– Чанг қора куя касаллиги – Ustilago tritici (Pers.) Jens..
– Қаттиқ қора куя касаллиги – Tilletia tritici (Bjerk).
– Похол занг касаллиги – Puccinia graminis Pers. f. sp. tritici Eriks. et Henn.
Ун–шудринг касаллиги – Erysiphe graminis DC f. sp. tritici Marchal.
– Бошоқ фузариози – Gibberella zeae Schw.) Petch (syn. Gibberella saubinetti [Mont.] Sacc., st. conid. Fusarium graminearum Schw.
– Томир чириш касаллиги – Fusarium spp., Penicillium citrinum Thom.
Чангли қора куя экинларнинг ўсиш даврида далада осон аниқланади. Касаллик экинларнинг бошоқлари пайдо бўлгандан кейин кўринади. Зарарланган экин бошоқларининг барча қисмлари тўқ-қўнғир ёки қора рангли чангсимон телиоспораларга айланади. Улар аввал юпқа, оқиш парда билан қопланиб, мавсум охирида ёки йиғим-терим даврида шу парда йиртилади, телиоспоралар чангга ўхшаб, тарқалиб кетади ва ниҳоят бошоқнинг ўзагига етади.
Қаттиқ қора куя касаллигининг белгилари ўсимликда доннинг пишиш даврида маълум бўлади. Касалланган бошоқлар шаклининг кичиклиги, донларнинг ўрнида халтачалар ичида хламидоспоралар пайдо бўлиши билан характерланади. Қаттиқ қора куя касаллигини икки турга хос замбуруғ келтириб чиқаради.
Поя занг касаллиги барча донли экинларнинг ер устида жойлашган органларини зарарлайди. Касаллик ўсимлик органларида занг рангидаги ёстиқча шаклида кўзга ташланади. Касаллик қўзғатувчи замбуруғ ҳар хил хўжайинли ва тўлиқ циклли тур бўлиб, 0 ва I споралаш босқичлари оралиқ хўжайинида, II ва III босқичларида буғдойга ўтади. (Оралиқ хўжайини зирк ва магония ўсимлик турлари)
Ғалла экинлари ун-шудринг касаллиги билан энг кучли зарарланадиган экин ҳисобланади.
Касалликнинг белгилари ўсимликларнинг баргларида оқ пахтасимон доғ қатлами пайдо бўлиши билан бошланади. Қатлам қалинлашиб, кулранг ёки сарғиш-кулранг, бўртиб чиққан ёстиқчалар кўринишига киради. Барглардан касаллик поянинг баргига, пояларга баъзан бошоқларига ўтади. Бу ёстиқчалар устида касаллик қўзғатувчи замбуруғнинг конидиялари пайдо бўлади. Қўзғатувчи замбуруғларнинг конидиялари шамол билан бошқа ўсимликларга ҳам тез тарқалади ва зарарлайди. 15-200С ва 96-99% намликда тез ривожланади.
Фузариоз касаллиги. Республикамиз шароитида донли экинларда энг кўп учрайдиган касалликларнинг қаторидан ўрин олади. Касаллик туфайли донли экинлар уруғининг унувчанлиги, майсаларининг қуриб қолиши, буғдойнинг сўлиши ва илдизининг чириши кузатилади. Касалликнинг келиб чиқишида Фусариум замбуруғининг бир неча турлари иштирок этади. Бу касаллик маккажўхорининг поячкасида, илдизида ва поясида ҳам кўринади. Касалланган ўсимликда сиёҳ ранг пайдо бўлиб, устида оқиш митселий қоплами кўринади.
Буғдой бошоғи ва донларининг фузариоз касаллиги – бу илдизнинг чириш касаллигидир. Бу касаллик донли экинларнинг илдизи ва илдиз бўғимида қўнғир доғлар пайдо бўлишидан бошланади. Касаллик майса униш даврида илдиз бўйнида жигар рангда кўринади. Бундай ўсимлик қуриб қолади. Касалланган ўсимлик ўсишдан орқада қолади ёки бошоқ ҳосил қилмайди. Касалланган донлар нимжон, унувчанлиги паст бўлади. Касалликнинг тарқалишига нам тупроқ ва ҳаво таъсир кўрсатади.
Касалликка қарши кураш чоралари: алмашлаб экишга риоя қилиш, уруғни экишдан олдин тайёрлаш, микроэлементлар билан ишлов бериш (100 кг. микроэлемент-100 кг. донга), фосфорли, калийли ўғитларни қўллаш, уруғни тупроққа эрта экиш, ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш, уруғни тезда қуритиш, тупроқни чуқур ҳайдаш.
Кураш чоралари: уруғни экишдан олдин навларга ажратиш, уруғни фунгицидлар билан дорилаш, экинларни ўз вақтида йиғиб олиш, уруғни сақлаш шароитини яхшилаш, чидамли навларни экиш.
Донли экинларда учрайдиган касалликларга рухсат этилган фунгицидлар рўйхати:
Фундазол 50% н.кук (500г/кг) ўсимликнинг ўсиш даврида пуркаш йўли билан, мавсумда 2 марта қўллаш тавсия этилади. (Томир чириш, Фузариоз касаллигига).
Бампер 25% эм.к (250г/л) ўсимликнинг ўсиш даврида пуркаш йўли билан, мавсумда 2 марта қўллаш тавсия этилади. (Ун шудринг, занг касаллигига)
Рекс дуо 49,5% сус.к (187г/л+310г/л) ўсимликнинг ўсиш даврида пуркаш йўли билан, мавсумда 2 марта қўллаш тавсия этилади. (Унли шудринг, қўнғир ва сариқ занг касаллигига, доғланиш ва септориозга).
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти
Қорақалпоғистон Республикаси филиали.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.