Дубайда Трамп бренди остида осмонўпар бино қад кўтаради

384

Кўчмас мулк қурилиши билан шуғулланувчи “Dar Global” ҳамда “Trump Organization” компаниялари Дубайда АҚШ Президенти бренди остида осмон ўпар бино лойиҳасини ишга туширади, дейилади махсус матбуот хабарномасида. Бу икки корхона аввал Саудия Арабистони, Ўмон ва Қатарда ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширган.

Ахборотда айтилишича, бу Яқин Шарқдаги биринчи “Trump International Hotel & Tower” бренди остидаги турар-жой ва меҳмонхона биноси ҳисобланади. Ташаббус иштирокчилари минтақанинг узоқ муддатли ривожланиш салоҳиятига ишонмоқда.

350 метрга бўй чўзадиган иншоот Дубайнинг “Sheikh Zayed Road” трассаси ёнида қад кўтаради. Мажмуа таркибида дунё бўйича энг баланд жойлашган усти очиқ сунъий сув ҳавзаси бўлади. Қурилиш ишларини 2031 йил декабрда якунлаш режалаштирилган.