Бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси томонидан Чимбой туманида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Унда мутахассислар дастлаб тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги ва соҳага оид сўнгги ўзгаришлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот берди.
Очиқ мулоқотда тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларга ечим топиш, шунингдек, уларнинг бизнесини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, бугунги кунда Чимбой туманида 2200 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Уларнинг, 1123 таси микрофирма, 48 таси кичик корхона, 1029 таси якка тартибдаги тадбиркорлардир.
Тадбиркорлар сонининг йилдан-йилга кўпайиши ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларга ечим топиш, шунингдек, бизнесини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.






Тадбирда солиқ маъмурчилигига амал қилиб, илғор натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ солиқ тўловчиларга миннатдорлик билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги