Украина мудофаа таъминоти тизими қайта тузилади

457

Украина мудофаа вазири Рустем Умеров мудофаа маҳсулотлари хариди билан шуғулланувчи Давлат логистика оператори (ДЛО) қайта тузилишини эълон қилди.

– Бошланаётган ислоҳот кўламини кенгайтириш мақсадида ушбу масала бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги буйруқ имзоланди, – деб ёзган мулозим ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Жараённи Мудофаа харидлари агентлиги (МХА) директори Арсен Жумадилов бошқаради. Тузилма ҳузурида махсус комиссия ишлайди. Ҳарбий ҳолат тугагунга қадар икки асосий муассаса – МХА ва ДЛОни бирлаштириш учун замин тайёрлаяпмиз. Энди вазифалар такрорланишига йўл қўйилмайди, бошқарув тизими такомиллашади, армия таъминоти суръати ошади.

МХА маҳсулот сотиб олиш, ДЛО эса Қуролли кучларни кийим-кечак, озиқ-овқат билан таъминлаш учун жавобгар. Ҳар икки ташкилот 2023 йил декабрь ойида фаолият бошлаган.