Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи полковник М.Раҳматуллаевнинг Амударё туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўтказган ўрганишлари, шунингдек, Давлат хизматлари маркази биносида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказгани муҳим тадбирлардан бири бўлди.
Бундай чора-тадбирлар фуқароларнинг ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларга тезкор жавоб бериш учун жуда зарур.
Сайёр қабулда фуқаролардан турли соҳаларга оид 18 та мурожаат қабул қилинди. Бу, албатта, маҳаллий идораларнинг жамоатчилик билан очиқ мулоқотини самарали таъминломоқда. Мурожатлар буйича туман ИИБ масъулларига топшириқлар берилиб, ушбу масалаларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилди.


Тадбирда Куюк копир қишлоғи масъулларининг жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги ишлари муҳокама қилинди, – деб маълум қилади Амударё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги