Болалар ижодига юқори баҳо берилди

639

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Жўллибой Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида шаҳар ва туманлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 7-13 ва 14-18 ёшли ўқувчилари ўртасида «Орзуимдаги касб» мавзусида кўргазмалар танлови ташкил этилди.

Танловда Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул раҳбарлари иштирок этди.



Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги муносабати билан Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси томонидан танловда ғолиб деб топилган ўқувчиларга, ҳамкорликда ташкил этилган ташкилотларга «Диплом,» «Ташаккурнома» ва эсдалик совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги