Касаба уюшмаларининг 120 йиллигига бағишланди

487

 

Нукус шаҳрида Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Бирлашган қўмитаси ва Спорт вазирлиги билан биргаликда қабул қилинган қўшма қарор асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги муносабати билан «Спорт саломатлик гарови!» шиори остида спартакиада мусобақалари ташкил этилди.

Унда шаҳар ва туманлардаги спорт мактабларининг 30 ёш ва ундан катта ёшдаги ходимлардан эркаклар ўртасида спортнинг мини футбол, аёллар ўртасида волейбол ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Спартакиадада Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Спорт вазирлигининг масъул ходимлари, меҳнат фахрийлари ва Ёшлар ишлари бошқармасидан масъуллар иштирок этди.

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси томонидан мусобақа ғолиблари ва номинация эгаларига махсус диплом, ёрдам кўрсатган ташкилотларга «Ташаккурнома» ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги