Бестобе йўллари асфалтланмоқда

399

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи билан Қорақалпоғистон Республикасида «Зарбдор» тажрибаси асосида шакллантирилган «Драйвер» лойиҳаларни амалга ошириш дастури қабул қилинган эди.

Дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан 95В027 (4К40) «А380 автомобиль йўли (749 км.дан) – Нукус паррандачилик фабрикаси» автомобиль йўлининг 4 км қисмини асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу автомобиль йўли Нукус шаҳридан Бестобе қишлоғига олиб борувчи асосий йўллардан бири бўлиб, йўлнинг қолган қисмларида ҳам белгиланган дастурга асосан таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги