Пахта зараркунандаси ва унга қарши курашиш усуллари қандай амалга оширилади?

Ғўзанинг энди етилиб, бўй чўзиб турган ҳозирги даври ғўза зараркунандаларига қарши курашнинг энг муҳим даври ҳисобланади. Ҳозирги вақтдаги бу ўсимлик зараркунандаларидан бири – бу кузги совка бўлиб, у тангачақанотлилар гуруҳининг совкалар уруғига киради.
У асосан ўсимлик ниҳолларининг илдиз бўйнини, баргларни кемириб озиқланиб, ниҳоллар сонининг камайишига олиб келадиган зараркунанда. Тухумларини ҳар бир баргнинг остки томонларига биттадан қўяди. Ранги – оқиш. Ёнида аниқ кўринмайдиган қорамтир рангли чизиқчалари бўлиши билан бошқа зараркунандалардан фарқ қилади. Зараркунанда асосий тарқалган ҳудудларида 3-4 марта авлод беради. Қуртлари ғўза ниҳоллари кўкаришидан бошлаб, ҳақиқий 5-7 та барг чиққунча илдизларни бўйнидан қирқиб, поя ва баргларни кемириб еб зарар келтиради.
Ғўза совкаси – тангақанотлилар тўдаси совкалар тўдасига кириб, ўсимликларнинг меваларини кемириб еб зарар келтиради. Ранги оқиш сариқдан қўнғир-қорамтиргача бўлади. Олдинги қанотларининг устида битта думалоқ қора доғи, қанотларининг учларида кўндалангига тортилган қорамтир кўринишдаги чизиқчалар билан бошқа турлардан ажратилади. Иккинчи қаноти оқиш рангда, кўзлари мовий рангда бўлиб аниқ кўриниб туради.
Янги қўйилган тухумлари оч сариқ, қурт чиқариш олдидан кўкимтир қорамтир тусга ўзгаради. Тухумининг гумбазсимон юқори учига етиб турган 14 та қовурғаси бор. Танаси бўйлаб учта чизиқ ўтиб, умумий танаси қора доғчалар, усти майда туклар билан қопланган. Асосий зарарни ғўза совугининг иккинчи, учинчи авлодлари келтиради.
Ғўза ширинкаси – тенгқанотлилар тўдаси ширинкасимонлар туркумига кириб, асосан якка яшаб зарар келтирадиган зирк. Чириндилар тўдаси орасида у танасининг шакли бўйича йирик ҳисобланиб, тўда ҳосил қилмайди. Якка яшайди. Пахтанинг асосий сўрувчи зарари ҳисобланади. У ғўзаларнинг поясида ва янтоқларда тухум фазасида қишлаб баҳорда, май ойининг иккинчи ярмида ғўзаларнинг ниҳолларида пайдо бўлиб, ғунчалаб, гуллашдан бошлаб тўлиқ пишгунча зарар келтиради. Ўсимликларнинг озиқларини сўриб, ажратиб чиқарган ширалари билан баргларнинг толаларини ифлослаб зарар келтиради.
Ушбу зараркунандаларга қарши курашишнинг асосий усулларидан бири бу агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли ўтказишдир. Далаларни ёввойи ўтлардан тозалаш ҳам муҳим. Далаларга 2-4 донадан совка турларининг феромон тутқичлари қўйилиб, бир кечада 2-3 дона капалаклари туша бошлагандан тухумларига қарши гектарига 200 минг дона трихограмма уч марта (60,80,60 минг дона) тақсимланади. Олтинкўз тухумларига ва кичик ёшдаги қуртларига гектарига 500-1000 дона ҳисобида олтинкўз тарқатилади. Далаларда ғўза тунлами қуртлари пайдо бўлиб, ўрта ёшга етган бўлса 20=1; 10 = 1; 5=1; дона схемада бракон паразити тарқатилади. Ғўзада қўлланилиши рухсат этилган инсектитсидлар сувга аралаштирилиб махсус усулда фойдаланилади.
Ўсимликлар карантини ва илмий-тадқиқот институти
Қорақалпоғистон Республикаси филиали.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги