Бўзатовлик қизлар футбол мусобақасида беллашди

320

Бўзатов туманида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ҳудудлардаги 16-30 ёш оралиғидаги хотин-қизлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Кескин ўтган беллашувлар якунида, Эркиндарё овул фуқаролар йиғинидан келган жамоа биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди ва мусобақанинг кейинги Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.





Иккинчи ва учинчи ўринларни Бўзатов шаҳарча фуқаролар йиғини ва Қусқанатов овул фуқаролар йиғини жамоалари қўлга киритди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси