Халқаро жарроҳлик гуруҳининг жойлардаги ишлари бошланди

Аввал хабар қилинганидек, айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб «Соғломлаштириш ойлиги» тадбирлари давом этмоқда. Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан халқаро грантлар ва ташқи беғараз маблағларни кенг жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган фуқаролар ўртасида касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни яшаш ҳудудининг ўзида давлат ҳисобидан соғломлаштириш тадбирларига Кувайт давлатининг «Ал-амал» халқаро жарроҳлик гуруҳи ҳам ўзининг гуманитар миссияси билан иштирок этиш учун республикамизга келган эди.
Айни пайтда жойларда Кувайт давлатининг ташқи беғараз маблағлари асосида бепул амалиётлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Республика ихтисослаштирилган Кардиология, Кўз микрохирургияси марказларининг минтақавий филиали ва болалар тиббиёт марказларида – Кувайт давлатининг «Ал-амал» халқаро жарроҳлик гуруҳлари шифокорлари томонидан фуқаролар тиббий кўриклардан ўтказилиб, амалиётлар амалга оширилмоқда.
Бу борадаги чора-тадбирлар жойларда самарали давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги