Жорий йил уч ойда 4242 фуқаронинг иши расмийлаштирилган

207

Солиқ бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Қорақалпоғистонда расмий ишда бўлмаган 4242 фуқаро расмий ишга жойлаштирилди.

Солиқ хизмати томонидан 2025 йилнинг биринчи чорагида 4158 нафар ходимни расмийлаштириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида 1244 та корхонада расмий ишда бўлмаган 4242 нафар ходимнинг расмийлаштирилишига эришилди.

Соҳалар кесимида олиб қаралганда, хизмат кўрсатиш корхоналарида 2215 нафар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 545 нафар, ишлаб чиқариш корхоналарида 444 нафар, қурилиш корхоналарида 94 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳаси корхоналарида 944 нафар ходим расмийлаштирилди.

Албатта, солиқ органлари томонидан фуқароларнинг корхоналарда расмий равишда ишлаши учун амалга оширилаётган бундай чоралар сабабли, фуқаролар расмий равишда ишласа, уларнинг ойлик маошлари ўз вақтида бўлади, байрамларда рағбатлантирувчи мукофотлар олиши мумкин, меҳнат таътили, соғломлаштирилиши таъминланади ва бошқа ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилинади.

Солиқ хизмати органлари томонидан жойларда «конверт» усулида ишловчиларнинг ишини расмийлаштириш ишлари давом этмоқда.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги