Чернобил иштирокчиларига ҳурмат кўрсатилди

374

Табиий офатлар бутун ер юзини, инсоният тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин. Бундай қўрқинчли ва аянчли офатлар қаторида Чернобил фожиаси, яъни, 1986 йил 26 апрелда Украинанинг Припят шаҳри яқинида жойлашган Чернобил АЭС нинг 4-реакторининг портлаши оқибатида юз берган инсоният тарихидаги энг қўрқинчли офатлардан бири бўлди. Портлаш натижасида реактор тўлиқ вайрон бўлади ва атроф-муҳитга катта миқдорда радиоактив нурлари тарқалган. Чернобил фожиасидан кейин 600 мингдан ортиқ ишчи портлаш оқибатларининг олдини олиш ва бартараф этиш ишларига сафарбар этилади.

Бу йил ўша машъум воқеа содир бўлганига 39 йил тўлаяпти. Тахиатош туманида ўша офат юз берган ҳудудда қутқарув ишларига қатнашганлар ва уларнинг оила аъзолари билан бир пиёла чой устида суҳбат кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда «Нуроний» жамғармаси Тахиатош туман бўлими бошлиғи А.Эрсаидов иштирок этиб, юртимиздаги тинчлик, фаровон ҳаёт ва соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида сўзлаб, иштирокчиларга ўзининг эзгу тилакларини билдирди. Сафарбар қилинганлар орасида кўпчилиги ўша ердан турли касалликлар билан касалланиб қайтиб келиб, бугунги кунда уларга давлат томонидан ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.




Тарихга айланган ўша кун фожиасининг зарари шу кунгача сақланиб қолган. Қутқарув ишларида фаоллик кўрсатган чернобилчилар бугунги ҳаётимизга шукроналик билдирмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги