Агротехник ишлар ҳақида сўз юритилди

Ўз вақтида бажарилган агротехник ишлар мўл ҳосилнинг калитидир. Сабаби, экиннинг парвариши берилмаса, вақтида қаралмаса кузги хирмондан умид кутмасак ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам бу ҳолатларни инобатга олган ер эгалари агротехник қоидаларни ўз вақтида амалга оширишга ҳаракат қилади.
Бу йилги мўл ҳосил учун чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, биринчи культивация, озиқлантириш, биомаҳсулот етиштириш ва бошқа ишларни кўздан кечириш мақсадида Тахиатош туманидаги «Найманкўл» овул фуқаролар йиғинидаги «Рашид» фермер хўжалигида семинар бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев, туман ҳокими К.Айтбаев, фермер ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирок этди.




Семинарнинг мақсади агротехник ишларни ўз вақтида олиб боришнинг аҳамиятини тушунтиришга қаратилиб, фермерларга бу бўйича батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, семинар давомида фермерлар ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, таклифларини билдирди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги