Рим папасининг дафн маросими қандай ўтди

Ватиканда Рим папаси Францискнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Понтифик билан видолашиш учун 250 мингга яқин киши, шу жумладан 50 нафар давлат раҳбари ва 10 нафар амалдаги монарх ташриф буюрди.
Маросимни кардинал Жованни Баттиста Ре бошқарди. Илк бор папа дафн маросимида хитой тилида дуо ўқилди. Анъанавий итальян, лотин ва юнон тилларига қўшимча равишда француз, араб, португал, поляк ва немис тилларида ҳам дуолар ўқилди.
Папа Францискнинг дафн этилишининг ўзи — Franciscus ёзуви бўлган оддий тобутда — ёпиқ эшиклар ортида амалга оширилди.