Халқлар дўстлиги жамланган тадбир

Кўп миллатли юртимизда халқлар дўстлиги қадрланиб, улар ўртасидаги аҳиллик, дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун қатор маънавий-маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Нукус туманида миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини сақлаш, ривожлантириш мақсадида «Қиронтов» овул фуқаролар йиғинидаги 30-сонли мактабда «Ўзбекистон умумий уйимиз», «Биз бир эл ва бир Ватан фарзандларимиз!» шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Дўстлик ва маданият фестивали доирасида «Урф-одат ва қадриятлар – миллат кўзгуси» мавзусида қардош халқларнинг бетакрор куй-қўшиқлари, маданияти, рақслари, санъати, урф-одатлари намойиш этилиб, анъаналарини акс эттирувчи кўргазмалар ҳамда ёзувчи ва шоирлар асарлари кўргазмаси ташкил этилди.






Тадбир доирасида фаол иштирок этганларга туман ҳокимлиги томонидан Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги