Хотин-қизлар учун яратилган шароитлар янада яхшиланиши керак

219

Ўзбекистон «Адолат» СДП «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» доирасидаги тўртинчи ҳафта тадбирлари мамлакатимиз бўйлаб жойлардаги оилавий поликлиникалар ва шифохоналарда «Соғлиқни сақлаш соҳасини коррупциядан холи соҳага айлантирамиз!» деган бош ғоя асосида давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудованинг Қон қуйиш марказида шифокор ва ҳамширалар билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида партия етакчиси тиббиёт тизимида шаффоф ва адолатли муҳитни шакллантириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш, соҳада коррупция хавфини камайтириш бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

Р.Маҳмудова ушбу марказ партиянинг «Бар меҳримиз сенга, болажон!» донорлик акциясини маҳаллий ҳудудда юқори савияда ўтказишда доимий ва ишончли ҳамкор алоҳида ўрин эканини таъкидлади.

Куннинг иккинчи ярмида Р.Маҳмудова Нукус шаҳридаги йирик саноат корхоналаридан бири – «Нукусэлектроаппарат» масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.



Ушбу корхона мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва қуёш панеллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, юртимизда муқобил энергия соҳасини кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Партия раҳбари ўрганиш ишлари доирасида корхонада меҳнат қилаётган ходимлар, хусусан, хотин-қизлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги