Талаба-ёшлар адабиёт дурдоналари билан танишмоқда

268

«Ўзбекистон – китобхонлар маскани» шиори остида ўтказилаётган V Республика «Китобхонлар ҳафталиги» доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Жорий йилнинг 24 апрель куни Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган «Китобхонлар ҳафталиги»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда институт раҳбарияти, ахборот-ресурс маркази мутахассислари, тюторлар ва талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбирда ахборот-ресурс маркази раҳбари У.Аманжолова сўзга чиқиб, тадбирнинг мақсади ушбу тадбирни ўтказиш орқали ёшларга «Китобхонлик ҳафталиги» ғоясини амалга ошириш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, китобхонликка кенг жалб этиш, уларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, сўз бойлигини кенгайтириш, ижтимоий фаоллигини, Ватанимизга бўлган садоқатини оширишдан иборатлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда ёшлар ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан яқиндан таништирилди.





Фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги