Нарх-наво барқарорлиги таъминланади

278

Глобал иқтисодда хавф-хатарлар ошяпти. Ушбу шароитда Ўзбекистон ҳукумати ички бозорни муҳофаза қилиш, контрабанданинг олдини олиш ва миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилди.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, ягона божхона тўлови жорий этилди ва аниқ меъёрлар белгиланди.

Божсиз олиб кириш меъёрлари:

-Ҳаво транспорти — $1000

-Темирйўл ва дарё транспорти — $500

-Авто ва пиёда ўтиш пунктлари — $300

-Курьерлик жўнатмалари — $200

Бу меъёр кам деб ўйлашингиз мумкин, аслида ундай эмас. Европа Иттифоқи давлатларида бу лимит — $330–480 атрофида, Туркияда — $480 (жўнатма: $79), Хитойда $722 (жўнатма: $288) миқдорида белгиланган.

Энг асосийси, бундан қандай натижа кутилмоқда?

-Миллий ишлаб чиқарувчи рақобатбардош бўлади;

-Сифатсиз ва арзон импорт товарлар оқими чекланади;

-Нарх-наво барқарорлиги таъминланади;

-Иқтисодий хавф-хатарларга қарши ҳимоя ошади.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги