Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар қанча бўлди?

282

Мамлакатимизда инвестиция сиёсатини тубдан такомиллаштириш ва амалга оширишда замонавий, сифатли ёндашув механизмларини жорий этиш, шунингдек, инвестиция жараёнини жадаллаштириш ва умуман тадбиркорлик шароитини яхшилаш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу чора-тадбирлар иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш ва модернизация қилишга хизмат қилмоқда.

Инвестиция муҳитининг яхшилангани, зарур шарт-шароитлар яратилгани натижасида 2025 йилнинг январь-март ойлари якуни билан Республиканинг асосий капиталини кўпайтиришга 5 триллион 560,1 млрд. сўмдан ортиқ инвестиция киритилди, шундан хорижий инвестициялар ва кредитлар 4 триллион 075,0 млрд. сўмни ёки 314,1 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Қорақалпоғистон Республикасига асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 603,2 млрд. сўми қайта ишлаш саноатига, 324,7 млрд. сўми қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигига, 421,3 млрд. сўми ташиш ва сақлаш, 919,0 млрд. сўми қурилиш хизмат турига, 40,3 млрд. сўми таълим хизмат турига сарфланган.

2025 йилнинг январь-март ойларида умумий майдони 167,1 минг кв.м. бўлган 856 та уй-жой қуриб топширилган. Шундан 74,3 минг кв.м.лик 405 та уй-жой қишлоқ жойларига тўғри келади.

Мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, мавжуд ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, стратегик аҳамиятга эга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва ресурслардан оқилона фойдаланишда фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш чоралари давом этмоқда.

Саламат Мухаматдинов,

Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси

Инвестиция ва қурилиш статистикаси бўлими бошлиғи.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги