Уч ойда 1 триллион 764,4 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган

241

Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш соҳаси жадал ривожланиб бораётган иқтисодиётимизнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, республикамизда 2025 йилнинг январь-март ойлари давомида, жами 1764,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,8 фоизни ташкил этади.

Қурилиш ишлари ҳажмида йирик қурилиш корхоналари томонидан бажарилган қурилиш ишлари 159,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 109,1 фоизга эришилди. Жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 9,0 фоизни ташкил этди.

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишларининг улуши 59,6 фоизни ташкил этиб, улар ҳисобига тўғри келган қурилиш ишлари ҳажми 1 052,3 млрд. сўм миқдорида бўлиб, ўсиш суръати 110,1 фоизга эришилди.

Норасмий сектор ҳисобига тўғри келган қурилиш ишлари жами қурилиш ишларининг 31,4 фоизини ташкил этиб, 553,0 млрд. сўм миқдорида ҳисобланди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 97,6 фоизни ташкил этди.

Қурилиш ишларининг энг юқори улуши Нукус шаҳри (21,2%), Тўрткўл (7,6%), Элликқалъа (4,9%), Беруний (4,6%) туманларига тўғри келди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги