Полвонларимиз мусобақада муносиб иштирок этмоқда

252

Айни кунларда Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида спорт мактабида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Кеча ўғил болалар 83, 90, +90 кг вазн тоифалари, қизлар 63, 70 ва +70 кг вазн тоифалари бўйича ўзаро беллашди.

Қизғин кечган беллашувлар якунида, 83 кг вазнда қашқадарёлик Сардар Сапаров, 90 кгда хоразмлик Маҳмуд Азимбаев ва энг оғир вазнда +90 кгда қорақалпоғистонлик Ерсултан Толибаевлар олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.


Қизлар ўртасида ўтказилган беллашувлар якунида, 63 кгда бухоролик Шаҳзода Исакбоева, 70 кгда Навоий вилоятидан Шаҳризада Эгамбердиева ва +70 кгда республикамиз вакиласи Нафиса Асаматдиновалар Ўзбекистон кубоги ғолибига айланди.

Шунингдек, 70 кг вазнда иштирок этган республикамиз полвони Севинич Юлдашева бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан махсус диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бугун ушбу мусобақа доирасида, жамоавий беллашувлар ўтказилади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси