Янги тартиб-қоидалар тушунтирилмоқда

244

Божхона тартиботларидаги ўзгаришлар олис «Қорақалпоғистон» посёлкасида ҳам тарғиб қилинмоқда

Олдин хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 апрелдаги “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан  темир йўл чегара божхона пости орқали товар-моддий бойликларни божсиз олиб ўтиш миқдори 500 АҚШ доллари эквивалентида белгиланди.

Жорий йил 1 майдан эътиборан амалиётга киритилаётган мазкур ўзгаришлар билан “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости орқали  ҳаракатланаётган фуқаролар, темир йўл станцияси ходимлари ҳамда Нукус шаҳридан 430 км узоқликда истиқомат қилувчи овул фуқаролари яқиндан таништирилди.





Тарғибот тадбирлари давомида божхона тартиботларига киритилаётган ўзгаришлар, божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларни олиб ўтиш меъёрлари теран тушунтирилиб, мазкур йўналишда тайёрланган буклет ва флаерлар фуқароларга тарқатилди

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги