Жиноятнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари А.Пренов, Нукус шаҳар судининг тергов судьяси Р.Назаров, факультет тюторлари ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Йиғилиш аввалида университетнинг Ёшлар масаласи ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори С.Алаўатдинов сўзга чиқиб, ушбу масала бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди.
Сўзга чиққанлар ёшлар ўртасида жиноятчиликни камайтириш учун амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, таълим-тарбия ишлари ва ҳуқуқий тарғиботларнинг аҳамиятига тўхталиб, талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини мустаҳкамлаш, шу билан бирга, жиноятларнинг олдини олишда ёшларнинг фаоллигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Сўнг, сайёр суд мажлиси ўз ишини бошлади. Судья томонидан очиқ сайёр суд мажлиси иштирокчиларига жиноятнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтириш берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги