Хавфсиз муҳитни яратиш йулида

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида, тадбир ташкил этилди.
Тадбирни институт директорнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи ўринбосари Д.Қурбаниязов бошқариб борди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси судининг судяси Н.Балтабаева ва институт профилактика инспектори А.Бекбергеновлар мамлакатимизда хавфсиз ҳудудни яратиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва унга йул қўймаслик бўйича олиб бориш юргизилаётган чора-тадбирлар, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, хавфсизликни таъминлаш йўналишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг самарали ишлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Учрашувда талаба-ёшлар соҳага оид саволларига тегишли жавоблар олди.





Қорақалпоғистон ахборот агентлиги