Беруний туманида Карате WKF маркази очилди

Беруний туманида Президентимизнинг «Карате (WКF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш бўйича Карате (WКF) маркази ташкил этилди. Марказнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Э.Қутибоев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Матирзаев, соҳа мутахассислари ва спортчи ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёш авлоднинг спорт билан шуғулланиши учун яратилаётган имкониятлар ва соҳада эришилаётган ютуқлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида туманлардан келган спортчилар ўртасида мусобақа ташкил этилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.
Шундан сўнг вазир Э.Қутибоев туманидаги спорт мактабида бўлиб, у ердаги спортчилар учун яратилган шароитлар билан танишди ва шуғулланувчилар янада юқори натижаларга эришиши учун қулай шароитлар яратиши кераклиги бўйича топшириқлар берди.







Қорақалпоғистон ахборот агентлиги