Сайёр қабул бўлиб ўтди

330

Амударё тумани Чойкўл овул фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Р.Нуразизов иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда барча соҳалар бўйича республика ва туман даражасидаги масъуллар ҳамда халқ вакиллари иштирок этди, – деб маълум қилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан турли масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.


Фуқаролар томонидан билдирилган масалаларнинг айримлари қабул давомида ўзининг ижобий ечимини топди. Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган мурожаатларни тез фурсатда ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, фуқаролар масъулларга ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги