Китобхонлар ҳафталиги очилди

Мамлакатимизда ёшларни китобхонликка жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Айниқса, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш ва китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш борасида соҳада қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Нукус тумани Ахборот-кутубхона марказида 21-27 апрель кунлари давомида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида В Республика «Китобхонлик ҳафталиги»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Нукус тумани Нуроний жамғармаси раиси Ж.Қайпов, Адлия бўлими бошлиғи А.Ўтевлиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Н.Тоимбетов, ёзувчи ва журналистлар ҳамда китобхонлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, Президентимиз томонидан мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ошириш ва китоб нашр этиш бўйича қарор ва фармонлар қабул қилиниб, бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб, ўқувчи-ёшларга китоб – бу маънавий озуқа, китобхонлик эса энг олий фазилат эканлигини сўзлаб, китоб билан дўст бўлишга ва уни қадрлашга чақирди.




Шундан сўнг, тадбир доирасида йил давомида кутубхона тадбирларида фаол иштирок этган ва энг кўп китоб ўқиган китобхон ота-оналар билан ҳамкорликда фаол ёшларга Ахборот-кутубхона маркази томонидан эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлар топширилди.




Шунингдек, Ахборот-кутубхона маркази мутахассислари томонидан кутубхонага янги келган бадиий адабиётлардан М.Низановнинг «Тутқун,» «Қорақалпоқнинг шонли фарзандлари» ва жаҳон адабиётидан Юй Хуанинг «Яшаш» романларига библиографик шарҳлар бериб ўтилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги