Мактабларда ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда

330

Жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатувчи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаб, адолатсизликни келтириб чиқарувчи коррупция иллатига қарши кураш кенг жамоатчиликни қамраб олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 март кунги кўрсатмасига биноан, «Коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш» бўйича «Коррупциясиз келажак» мавзусида тарғибот олиб борувчи ишчи гуруҳ тузилган.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари, гуруҳ раҳбари, юридик фанлар доктори А.Қаҳрамонов раҳбарлигида Нукус шаҳридаги 46-сонли умумтаълим мактабида учрашув ўтказди.


Мактабнинг педагоглар жамоаси, синф раҳбарлари ва ўқувчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, бу иллатнинг келтириб чиқарадиган оқибатлари кенг муҳокама қилинди. Мактабларда коррупциянинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Бу борадаги тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги